Линклар

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Вашингтондаги Атлантика кенгаши марказида қилган чиқишида Россия ҳарбий машғулотларни тез-тез ўтказа бошлаганидан ташвиш билдирди.

Столтенбер ҳар бир давлат, жумладан, Россия ҳам ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаган ҳолда, айни пайтда Москва томонидан ўтказилаётган машғулотлар Украинадаги вазият учун масъул деб қаралаётган Россиянинг ўз қудратини намойиш этиш истаги бўлиши мумкин, деб ҳисоблашини билдирди.

НАТО Бош котибининг билдиришича, Россия ҳарбий машғулотлар ўтказиш билан бир қаторда ўз ҳарбий қудратини бошқа давлат ҳудудини босиб олиш учун ишлатиши эҳтимол.

- Россия бундай машғулотлардан агрессив ҳаракатларни бошлаб бериш учун фойдаланиши мумкин, шунинг учун биз бу машғулотларни диққат билан кузатиб боришимиз керак, - деди Столтенберг.

НАТО раҳбари шу сабабдан ҳам ташкилотнинг тезкор ҳаракатланувчи қисмларининг жанговар тайёргарлигини кучайтириш ишлари олиб борилаётганини ҳамда Европа шарқидаги олти иттифоқчи давлатда НАТО ҳарбий базалари жойлаштирилаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG