Линклар

logo-print

Саудия бекиниб олган Яман президенти ҳимоясига қўшин киритмоқчи


Санаа аэропорти яқинидаги маҳаллага Саудия ҳарбийлари уюштирган ҳаво ҳужумидан кейинги манзара.

Санаа аэропорти яқинидаги маҳаллага Саудия ҳарбийлари уюштирган ҳаво ҳужумидан кейинги манзара.

Саудия қироллигининг расмий баëнотига кўра¸ Яманнинг ҳозирда қаерга бекингани сир бўлиб қолган сунний президенти ҳокимиятини қўллаб-қувватлаш иддаоси билан қиролликнинг 100 дан ошиқ қирувчи учқичи пойтахт Санаа ва бошқа ҳудудларга ҳужум уюштирмоқда.

Айтилишича¸ жанггари шиаларнинг Ҳутий гуруҳи истеҳкомларини нишонга олаëтган мазкур амалиëтларда ҳаво қўшинларидан ташқари 150 минг аскар ва ҳарбий денгиз бўлинмалари ҳам иштирок этмоқда.

26 март куни ахборот агентликлари жанггарилар назоратида қолаëтган пойтахт Санаа аэропорти ва бошқа стратегик объектларнинг Саудия ва унинг иттифоқчилари томонидан бомбардимон қилинганини маълум қилди.

Саудия ҳокимиятидаги айрим манбалар Ғарб матбуотига Яманда тартиб ўрнатиш учун мамлакатга қуруқлик қўшинлари киритиш режаланаëтганини билдирди.

Яманда йиллардан бери мудроқ ҳолда давом этиб келаëтган суннийлар етакчилигидаги ҳукумат ва қуролли шиа гуруҳлари ўртасидаги можаро кейинги ҳафталарда очиқ урушга айланди.

Президент бекинган Аден шаҳрининг ҳам пойтахт Санаа ортидан исëнчилар қўлига ўтиши президент Абд-Раббу Мансур Ҳадийнинг қочиб кетгани ҳақидаги хабарларга асос бўлди.

Бу урушга бир томондан сунний президентни қўллаëтган Саудий Арабистони¸ бошқа томондан шиа исëнчиларининг бош дастакчиси Эрон ҳам қўшилганидан кейин мамлакат кенг кўламли хаос бошланиб кетди.

Қироллик расмий баëнотига кўра¸ амалиëтларда 150 минг ҳарбий ва 100 дан ошиқ қирувчи учқичлар иштирок этади ва бу ҳужумларга Иордания¸ Баҳрейн¸ Қувайт¸ Араб Амирликлари¸ Қатар¸ Марокаш ва Судан ҳукуматлари ҳам қўшилиш истагини билдирган.

Айни пайтда¸ Яманда ҳокимиятни қўлига олишга уринаëтган шиа жанггариларининг асосий таянчи бўлган Эрон ҳукумати Саудия Арабистони ва Риëд етакчилигидаги иттифоқ уюштираëтган ҳаво ҳужумларини кескин қоралаб чиқди.

Расмий Теҳрон баëнотида бу амалиëтлар Ямандаги вазиятни бутунлай издан чиқариб юбориши мумкин хавфли қадам сифатида баҳоланди.

Эрон эътирози билан кетма-кет эълон қилинган АҚШ расмий баëнотида Саудия қироллигининг Ямандаги исëнчиларга қарши кескин амалиëтлари олқишланди.

Давлат котиби Жон Керри¸ хабарларга кўра¸ АҚШ Саудия етакчилигидаги мазкур амалиëтларга ҳар жиҳатдан ëрдам беришга ҳозирлигини билдирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG