Линклар

Альп тоғларида ҳалокатга учраган Germanwings ширкатига қарашли Airbus 320 учқичи ва унинг бортида бўлган 150 одам суиқасд қурбони бўлган.

Мутахассислар учқич қора қутисини ўрганиб чиққанидан кейин пайдо бўлган маълумотга асосан Франция прокуратураси учқични бошқарган ëрдамчи пилот самолетни атайин чўққига урганини маълум қилди.

Барселонадан Дюссельдорфга учаëтган йўловчи учқичи бортидаги 150 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларидан бирортаси бу ҳалокатдан омон қолмади.

Учқич кабинасидаги сўнгги овозларни эшитган мутахассислар¸ учувчилардан бири чиқиши билан кабина эшигини ëпиб¸ уни бошқа очмаган ëрдамчи пилотнинг бошқарувни тўлиғича қўлига олиб¸ учқични атайлаб тоғ чўққисига урган¸ деган хулосага келди.

Капитаннинг кабинага кириш уринишларига ҳеч қандай овоз чиқармаган ëрдамчи пилот¸ мутахассисларга кўра¸ учқич қулашни бошлаб то чўққига урилгунга қадар тирик бўлган.

Эндиликда прокурорлар учувчини суиқасдга ундаган сабабларни тафтиш қилишга киришган.

XS
SM
MD
LG