Линклар

logo-print

26 март куни Федерал хавфсизлик хизмати (FXX) раҳбарлари билан учрашган Россия президенти Владимир Путин Ғарб ҳукуматлари мамлакатда келаси йилларга белгиланган сайловлар¸ хусусан¸ 2018 йилга белгиланган президент сайловларига халал беришга уринаëтганини иддао қилди.

ФXXнинг собиқ ходими бўлган Путин ўз ҳамкасбларини Ғарб разведкаси 2016-2018 йиллардаги сайловлар пайтида уларни издан чиқаришга қаратилган қатор тадбирларни режалаëтганидан огоҳлантирди.

Путинга кўра¸ Ғарб ҳукуматлари Россияни жиловда ушлаш мақсадида сиëсий изоляция ва иқтисодий босимдан то кенг кўламли ахборот урушига қадар барча усулларни ишга солмоқда.

Путин яна бир бор Россияни қўрқитишга қаратилган бундай уринишлар ҳеч қачон кутилган натижа бермаслигини алоҳида таъкидлади.

Россия Украинанинг Қрим ярим оролини ўтган йил мартида аннексия қилиши ортидан Москва Ғарб муносабатлари Совуқ уруш давридан бери мисли кўрилмаган совуқлашиб кетди.

XS
SM
MD
LG