Линклар

Ўзбекистондаги ярим расмий Интернет нашрларининг ëзишича¸ АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси ҳозирча GM Uzbekistan автомобиллари нархининг ошгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламаган.

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда 2015 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган автомобиллар нархининг ошиши хабари тарқаб¸ бу хабарга янги нархлар прейскурати ҳам илова қилинди.

Бу хабарларга муносабат билдирган GM Uzbekistan диспетчерлари ўзларининг нарх ошиши ҳақидаги қарордан бехабарликларини билдирган.

Озодлик боғланган Тошкентдаги автосалон ходимлари ҳам ҳозирча нарх ошиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлай олмасликларини билдирдилар.

Ўзбекистон автосалонларида мамлакатда ишлаб чиқарилаëтган GM автомобиллари савдосининг эркинлашиб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирган автосалон ходимлари буни “1 апрель ҳазили” деб атадилар.

Уларга кўра¸ GM Uzbekistan машиналарининг Россия ва яқин хорижда бозори касод бўлганига қарамай¸ ўзбекистонликлар Lacetti va Cobalt русумидаги машиналарни олиш учун ҳамон декабрга қадар пулини олдиндан тўлаб навбат кутишлари лозим.

XS
SM
MD
LG