Линклар

Қозоғистон Атом саноати раҳбари Пекинда тўсатдан вафот этди


Қозоғистон дунëдаги энг йирик уран қазиб олинадиган давлат ҳисобланади. Оқмоладаги уран кони.

Қозоғистон дунëдаги энг йирик уран қазиб олинадиган давлат ҳисобланади. Оқмоладаги уран кони.

Қозоғистондаги давлатга қарашли КазАтомПром концерни президенти 44 яшар Нурлан Каппаров бугун Хитой пойтахти Пекинда тушки овқат пайтида юрак хуружидан вафот этди.

Дунëдаги энг йирик уран ширкати раҳбарининг кутилмаганда ўлганини Хитойдаги Қозоғистон элчихонаси тасдиқлади ва ҳозирда майитни ватанга қайтариш ҳаракати бораëтганини билдирди.

2014 йил августидан бери Қозоғистон атом саноатига раҳбарлик қилиб келган Каппаров мамлакатдаги стратегик маъданлар ўзлаштирилишини назорат қилиб келган.

КазАтомПромни дунëдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчисига айлантирган концерннинг аввалги президенти Мухтор Жакишев давлат мулкини ўзлаштирганликда айбланиб¸ ҳозирда 14 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

XS
SM
MD
LG