Линклар

Бугун ўзбекистонлик футболчилар Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади


27 март куни Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар жами 12 бор ўзаро мусобақалашган. Ўзбекистон терма жамоаси шу ўйинлардан фақат биттасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Қолган тўққиз ўйинда кораеяликларнинг қўли баланд келган.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув эса Австралиянинг Мельбурн шаҳрида, Осиё Кубоги 2015 чорак финали доирасида бўлиб ўтиб, унда қўшимча таймларда Сон Хён Мин томонидан киритилган икки гол эвазига Жанубий Корея кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган.

Бугунги назорат учрашуви Тошкент вақти билан 16:00да бошланади

XS
SM
MD
LG