Линклар

Ўзбекистонда жорий йил 1 апрелдан бошлаб коммунал хизматлар учун нархлар оширилиши кутилмаяпти.

Ҳукуматпараст “Газета.uz” нашрининг билдиришича, бу маълумотни Ўзбекистондаги барча коммунал хизмат кўрсатиш идоралари тасдиқлаган. Мутассади шахслар, айни пайтда анъанавий тарзда нарх оширилиши қачон кутилаётгани ҳақида ҳам маълумотга эга эмасликларини айтганлар.

Коммунал хизмат кўрсатиш шохобчалари нархлар оширилиши тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини 15 кун олдин хабардор қилишлари шарт. Бироқ ҳозирча матбуотда бундай эълон берилган эмас.

Тошкент ҳокимиятидаги амалдорнинг шахси сир қолиши шарти билан Озодликка билдиришича, Ўзбекистонда президент сайлови ўтказилгунига қадар нархларни оширмаслик тўғрисида қатъий буйруқ берилган. Нархлар апрелнинг иккинчи ярмидан ошишини кутиш мумкин, деди у.

Ўзбекистонда ҳар йили 1 апрель ва 1 октябрда коммунал хизматлар нархининг кўтарилиши анъанага айланган.

XS
SM
MD
LG