Линклар

Ироқ ҳукумат кучлари Тикрит марказини эгаллаш арафасида тургани айтилмоқда


Ироқ махсус хизматлари 26 март куни расмий Бағдод қисқа муддат ичида Тикрит шаҳрини “Исломий давлат” жангариларидан тозалаб, шаҳардаги назоратни ўз қўлига олишдан умидвор эканини билдирди.

Ироқ ҳарбийлари 25 март куни АҚШ етакчилигидаги коалиция биринчи марта Тикритдаги “Исломий давлат” истеҳкомларини бомбардимон қилганидан сўнг шаҳар марказини эгаллаш арафасида турибди. Бироқ Тикрит учун жанглар Эрон томонидан дастаклаб келинган шиа кўнгиллилари иштирокисиз олиб борилаяпти. Ҳукумат кучлари сафида жанг қилаётган шиа жангарилари Қўшма Штатларнинг ҳаводан берган зарбалари кўп зарар етказмоқда, деб ҳисоблаб, жангларда иштирок этишдан бош тортгани ҳақида 26 март куни Ироқ махсус хизматлари расмий баёнот тарқатган.

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий Тикрит шаҳрини жангарилардан озод қилиш амалиётини шахсан кузатиш учун фронт чизиғига келди. “Исломий давлат” гуруҳи Тикрит шаҳрини ўтган йилнинг ёзида эгаллаб олган эди.

XS
SM
MD
LG