Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Форс кўрфази давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан телефон суҳбатида Ямандаги Ҳутий шиа исёнчилари гуруҳига берилган зарбаларни олқишлади.

Давлат депатратментидан олинган хабарга кўра, Керри Саудия Арабистони етакчилигидаги коалициянинг Ҳутийларга қарши амалиётларини юқори баҳолаган. Керри АҚШ мазкур амалиётларни разведка маълумотларини тақдим этиш, маслаҳат ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб қувватлашга ҳаракат қилаётганини айтган.

25 март куни Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчиси Абдул ал Жубайр Ямандаги шиа исёнчилари истеҳкомлари "президент Абд Раббуҳ Мансур Ҳади раҳбарлигидаги Яманнинг қонуний ҳукуматини ҳимоя қилиш мақсадида" бамбардимон қилина бошлангани ҳақида баёнот берган эди.

Яман пойтахти Санода бамбардимонлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Эрон Сакудия Арабистони етакчилигидаги коалициянинг Ҳутийлар манзилларини бомбардимон қилганини қоралади.

XS
SM
MD
LG