Линклар

logo-print

Саудия Арабистонига қарашли ҳарбий самолётлар Яманда шиа исёнчиларидан иборат Ҳути гуруҳининг Санодаги истеҳомларини вайрон қилгани ҳақида 26 март куни кечқурун хабар тарқатди.

Яман президенти Абд Раббуҳ Мансур Ҳади Аден шаҳридаги бошпанасидан қочиб, денгиз орқали Саудия Арабистонига келган. Ҳутий жангарилари Аден шаҳри аэропортини эгаллаб олгани ва президент резиденциясини самолётдан ўққа тутгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари шиа исёнчилари Яманни ўз назоратига олиш истагидаги Эрон учун ўз манфаатларини олға сурувчи дастак бўлаётганини иддао қилиб, Абд Раббуҳ Мансур Ҳади раҳбарлигидаги қонуний ҳукуматни ҳимоя қилишда давом этишларини билдирган.

Хути гуруҳи эса Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланаётганини инкор этмоқда. Эрон Саудия Арабистони ва унинг Форс кўрфазидаги 9 иттифоқчиси томонидан Ҳути гуруҳи истеҳкомларига берилган зарбаларни қоралади.

Покистон ҳукумати айни пайтда Саудия Арабистонининг Яманга қўшин киритиш таклифи ўрганилаётганини билдирди. Қўшма Штатлар эса жангларда иштирок этмаётгани, аммо ҳарбий амалиётни Саудия Арабистони билан ҳамкорликда мувофиқлаштираётгани ва разведка маълумотлари билан ўртоқлашаётганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG