Линклар

Нью Йорк мэри Билл де Блазио Манхэттеннинг East Village мавзесидаги тўртта уйнинг ёниб кетишига газ портлаши сабаб бўлган, деган тахмин ўрганилаётганини билдирди.

Мэрнинг айтишича, мазкур уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Сўнгги хабарларга қараганда, ёнғин ва портлаш оқибатида 19 киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар йўқ.

250 нафар ўт ўчирувчи ёнғинни уч соат давомида ҳам ўчиришга муваффақ бўлмаган. Айни пайтда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Портлаш оқибатида беш қаватли бино қулаб тушган, унинг ёнидаги яна бир бино эса қисман вайрон бўлган. Мазкур биноларга яқин бўлган яна учта уйга эса ўт кетган.

XS
SM
MD
LG