Линклар

Germanwings самолётини атайлаб қулатган пилот депрессиядан даволанган


Germanwings самолёти Альп тоғлари узра учиб кетаётган пайтда қулади.

Germanwings самолёти Альп тоғлари узра учиб кетаётган пайтда қулади.

Германия полицияси йўловчи самолётни қояга атайлаб уриб, 150 кишини ўлдирганликда гумон қилинаётган учувчининг уйида тинтув ўтказди.

Франция терговчилари ҳалокатга учраган самолёт қора қутичаларидан олинган маълумотга таяниб, 24 март кунги ҳалокатда 27 ёшли пилот Андреас Любиц учувчилар кабинаси эшигини ичидан қулфлаб олиб, Germanwings ширкати самолёти Альп тоғлари узра учиб кетаётган пайтда уни атайлабдан қояга олиб бориб урганини хулоса қилди.

Франция ва Германия расмийлари Любицнинг террорчи бўлганига оид ишоратлар бўлмаганни айтмоқда.

Германия матбуотида пайдо бўлган хабарларга кўра, иккинчи пилот лавозимида бўлган Любиц депрессиядан даволанган. Bild газетасининг Lufthansa ширкатидаги манбага таяниб, хабар қилишгича, Любицнинг руҳий муаммолари боис уни ҳатто АҚШдаги тайёрлов курсларидан вақтинча четлаштиришган.

Франция терговчилари ўз хулосаларини эълон қилишидан бир неча соат ўтгач, бир нечта авиаширкат ўз қоидаларига ўзгартиш киритиб, самолёт кабинаси ичида ҳар доим экипажнинг икки аъзоси бўлиши кераклигини шарт қилиб қўйди. Қўшма Штатларда бундай қоида йиллардан бери амал қилади, лекин Европада бундай талаб бўлмаган.

XS
SM
MD
LG