Линклар

Украина пойтахти Киевда Алишер Навоий хиёбони пайдо бўлиши мумкин. Украина матбуотида пайдо бўлган хабарга кўра, буюк ўзбек шоирига бағишланган хиёбон 2016 йилда Ўзбекистон элчихонаси ҳомийлигида ташкил этилиши мумкин.

Матбуот Ўзбекистоннинг Киевдаги элчиси Алишер Абдуалиевнинг Украина “бизга ободонлаштириш учун иккита вариант таклиф қилди – “Лыбидская” метро станцияси ёнида ва Артём кўчасида. Ҳозирда мутахассисларимиз иккала вариантни ўрганмоқда ва бу қандай келишиб олишимизга” боғлиқ бўлади, деган сўзларидан иқтибос келтирилмоқда.

Киев шаҳар қурилиш ва архитектура департаменти Навоий хиёбони учун таклиф қилган манзилларнинг иккаласи ҳам Украина пойтахти марказида жойлашган.

Эчлининг айтишича, хиёбонда Навоий ҳайкали ва ўзбек миллий нақшлари туширилган панно ўрнатилади.

XS
SM
MD
LG