Линклар

Тожик имомлари мусуолмонларни Ислом Уйғониш Партиясини ёпишга чақирди


Тожикистондаги бир нечта масжид имоми мусулмонларни Ислом Уйғониш Партиясини ёпиш ғоясини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Жума намозидаги маъруза пайтида имомлар Марказий Осиёдаги ягона исломий партияни тугатиш масаласини референдумга олиб чиқишга чақиришди.

27 март куни имомларга тарқатилган мактубда партияни тарқатиб юбориш Тожикистонга “исломий экстремстлар тинчлик ва барқрорликни изидан чиқараётган бошқа мамлакатлар тақдирини” бошдан кечирмаслигига ёрдам бериши таъкидланади.

Маълум бўлишича, мазкур мактуб давлат ҳомийлигида фаолият юритадиган Исломий марказ томонидан тайёрланган. Бу ташкилот мамлакат масжидларига жума намозида ўқиш тавсия этиладиган маърузаларни тайёрлаб беради.

Ҳукумат Ислом Уйғониш партиясига нисбатан босимни кучайтирган. Бу партия 1 март кунги сайлов натижасида, парламентдаги ўрнидан маҳрум бўлди.

Душанбе марказий масжидидаги жума намозида Тожикистон Муфтийси муовини Домулло Саидакбар партияни референдум орқали тарқатиб юборишга чақирди. Унинг айтишича, тожик мусулмонлари тарихи ва маданиятида сиёсий тузилмаларга аъзо бўлиш урфи бўлмаган.

XS
SM
MD
LG