Линклар

logo-print

Ўзбекистон давлати хориждаги фуқароларини ҳимоя қиладими?


Ўзбекистон паспортининг сўнгги саҳифаси

Ўзбекистон паспортининг сўнгги саҳифаси

Яманда 3000 нафардан кўпроқ ўзбекистонлик врач ўзига хос гаровда қолаëтган бир пайтда бу савол жавоби янада долзарблик касб қилди. Яманда вазият кескинлашуви биланоқ кўпчилик давлатлар ўз фуқароларини у ердан олиб чиқиш ҳаракатига тушди. Масалан, қўшни Тожикистон Ямандаги юзга яқин тожикистонлик тиббиёт ходими ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилишда ёрдам сўраб, Россияга мурожаат этди.

Айни пайтда Ямандаги Ўзбекистон ватандошлари ўзларини ҳимоясиз қолгандек ҳис қилмоқда.

Зотан уларнинг паспортига “Ушбу паспортнинг эгаси Ўзбекистон республикаси ҳимоясидадир”, деб ëзиб қўйилган.

Қани ўша ҳимоя? Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон ва Жанубий Кореядаги сони бир неча миллион экани айтилган ўзбеклар бу саволни бермоқда.

Озодлик мухбири Қурултой дастуридан олдин¸ ўзини Ўзбекистонинг Россиядаги элчихонаси техник ходими, дея иддао қилган шахс билан ижтимоий тармоқларда ëзишди. Ўзбекистон давлати чет элдаги ўз фуқароларини ҳимоя қиладими¸ деган саволга рус тилидаги "жавоб" эса мана бундай:

“А почему мы должны их защищать? Ведь они нас не спрашивают, когда лезут как тараканы за границу.”

Ўзини элчихонанинг техник ходими дея иддао қилган юзер биз билан бошқа гаплашишни истамади.

Хўш Хориждаги ватандошни ким ҳимоя қилади?

Хорижда юрган Ўзбекистон фуқаролари сони бир неча миллиондан ортиб¸ муҳожирлар ичидан турли жиноятга қўл ураëтганлари ҳам кўпайган сайин бу савол билан Озодликка мурожаат қилаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG