Линклар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоаси ўйини 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.

27 март куни Жанубий Кореянинг Тэжон шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашуви Тошкент вақти билан 16.00 да бошланган эди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси учрашувнинг 19 дақиқасида биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Ўйиннинг 33-дақиқасида эса Сардор Рашидов узатган тўпни илиб олган Зоҳир Қўзибоев ҳисобни тенглаштирди.

“Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши сафарда – Кореяда қайд этган илк дуранг натижаси бўлди”, деб билдирди ЎФФ матбуот хизмати.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар жами 12 бор ўзаро мусобақалашган. Ўзбекистон терма жамоаси шу ўйинлардан фақат биттасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Қолган тўққиз ўйинда кореяликларнинг қўли баланд келган.

XS
SM
MD
LG