Линклар

logo-print

Осиё Тараққиёт банки жаҳон бозорида нефть нархининг арзонлаши ва Россиядаги иқтисодий бўҳрон Ўзбекистон иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатишини билдирди.

Осиё тараққиёт банкининг “Осиё ривожланиши юзасидан башоратлар”, деб номланган навбатдаги йиллик ҳисоботида айтилишича, нефть баҳосининг арзонлаши ва Россиядаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви туфайли 2014 йилда Марказий Осиё мамлакатларидаги иқтисодий кўрсаткичлар кутилганидан 1,5 -5,1 фоизга кам бўлган.

2015 йилда ҳам бу жараён давом этади ва нефть эскпортининг озайиши ички чиқимларни чеклаш заруратини пайдо қилиши ортидан Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш сустлашади.

Осиё банкининг билдииришча, 2015 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 7 фоизни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG