Линклар

Россиянинг Калуга шаҳрида Peugeot, Citroen, Mitsubishi автомашиналарини ишлаб чиқарувчи завод 27 мартдан бошлаб ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди.

Завод расмийларининг билдиришича, бундай қарор Россия автомобил бозорида юзага келган мураккаб вазият билан боғлиқ. Айни пайтда Россия автомобил бозорида машиналарга бўлган талаб кескин озайган ва бу жараён яна номаълум муддатга чўзилиши мумкин.

Ишлаб чиқаришнинг тўхталиши ортидан завод 31 мартдан бошлаб ўз ишичларининг 40 фоизини, яъни камида 800 кишини ишдан бўшатади.

Россия автозаводлари ишлаб чиқаришни кескин қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Европа бизнеси ассоциациясининг маълум қилишича, Россияда жорий йилнинг февралида автомашиналар савдоси 2014 йил февралига нисбатан 38 фоизга камайган.

18 март куни General Motors Россиядаги заводини ёпган эди. Жанубий Кореянинг SsangYong Motor ширкати эса Россияга автомобил экспорт қилишни тўхтатган. Бундан ташқари Volkswagen ва Nissan ширкатлари ҳам Россиядаги заводларида ишлаб чиқаришни камайтиришга тайёрлданмоқда.

XS
SM
MD
LG