Линклар

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида АҚШ фуқароси бўлган мустақил журналист Умар Фаррух қўлга олинди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизматининг 27 март куни билдиришича, Фаррух 25 март куни Ўш шаҳрида милиция томонидан ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганидан сўнг қамоққа олинган.

Озодликнинг Ўшдаги мухбирининг билдиришича, айни пайтда Умар Фаррух экстремистик руҳдаги материалларни тарқатишда гумонланиб, 48 соатга қўлга олинган. Бугун унга эҳтиёт чорасини белгилаш юзасидан суд мажлиси ўтказилиши кутилмоқда.

Озодликда мавжуд бўлган маълумотларга қараганда, Умар Фарруҳ Ўшда диний экстремизм, Сурияга кетмоқчи бўлганлар ва Суриядан қайтгач қамалганлар, 2010 йилги Ўш воқеалари жабрдийдалари, адвокатлар ва ҳуқуқ фаоллари билан учрашган.

Айни пайтда Ўш милицияси Умар Фаррух билан учрашган ҳуқуқ фаолларининг уйларида ва “Бир дунё Қирғизистон” нодавлат ташкилоти офисида ҳам тинтув ўтказган.

XS
SM
MD
LG