Линклар

logo-print

Бугун Мисрда ўтадиган Араб давлатлари Лигаси саммитида Ямандаги сиёсий инқироз ва зўравонликлар масаласи муҳокама қилинади.

Ямандаги зўравонликлар ўтган йили Эрон томонидан қўллаб-қувватланиши айтиладиган исёнчи шиаларнинг Хутий гуруҳи жангарилари пойтахт Санони босиб олганидан сўнг бошланиб кетган эди. Яманнинг амалдаги президенти Абд Раббуҳ Мансур Ҳади 26 март куни мамлакатни тарк этиб, денгиз орқали Саудия Арабистонига қочишга мажбур бўлган.

Саудия Арабистони ва унинг Форс кўрфазидаги иттифоқчилари Ямандаги Хутий гуруҳи истеҳкомларини икки кундан бери бомбардимон қилмоқда. АҚШ президенти Барак Обама Саудия қироли Салмон билан 27 март куни телефон орақли суҳбатлашиб, иттифоқчи давлатларнинг Ямандаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Араб давлатлари Лигаси саммити Мисрда икки кун давом этади. Мазкур саммитда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ҳам иштирок этади.

XS
SM
MD
LG