Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:50

Яман - дунёнинг яна бир оғриқ нуқтаси


Яман пойтахти Санаада 27 март куни Ҳутий исёнчилари ва уларнинг иттифоқчилари ҳаводан ўққа тутилди. Шиа жангарилари Яманда ўз ҳукмини ўрнатишига йўл қўймаслик учун Саудия Арабистони етакчилигидаги ҳаво ҳужумлари икки кундан бери давом этмоқда.

Яман пойтахи Санодаги мавзелардан бири. Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан исёнчи шиалар истеҳкомлари бомбардимон қилинганидан кейинги вазият.

Ямандаги исёнчи шиаларнинг Хутий гуруҳига қарши Таиз шаҳрида намойишга чиққан яманликларни исёнчилар ўқ узиб тарқатиб юбормоқда.

Суриялик курд аёл фарзанди билан Кобани шаҳри вайроналари оралаб бормоқда.

Чилининг Копьяпо шаҳрида 26 март куни кучли жаладан сўнг юз берган тошқин пайтида оқиб кетишдан қўрқиб, хавфсизлик арқонига осилаётган одам.

Белорусь пойтахти Минскда 25 март куни ўтган мухолифат митинги пайтида.

Кобулда 25 март куни содир этилган террорчилик ҳаракатидан сўнг зарар кўрган мадраса деразасидан мўралаётган қиз.

Ғарбий Украинадаги Львов шаҳри пиво заводида Германия канцлери Ангела Меркел, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама тасвири туширилган этикаткага эга пивони тайёрлаётган ишчи.

Суриялик қочқинларнинг болалари Иорданиядаги ал Затарий қочқинлар лагерида ташкил этилган мактабда тхэквондони ўрганмоқда.

Курд боласи Кобанидаги вайрон этилган уйлар орасида ўйнамоқда.

Суриядаги вайрон этилган шаҳарлардан бирида ўйнаётган болалар.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани (чапда), АҚШ давлат котиби Жон Керри (марказда) ва ҳукумат раҳбари Абдулла Абдулла Вашингтондаги учрашув пайтида.

Равалпиндида Миллий кун байрамини нишонлаётган покистонлик болалар танк устида ўтирибди.

Серб миллатчиси ва ҳарбий жиноятчи Воислав Шешел Белградда ҳукуматга қарши намойиш пайтида НАТО байроғига ўт қўймоқда.

Полициячи Россиянинг Петербург шаҳрида Халқаро рус консерватив форуми ўтаётган бино олдида фашистик нуқтаи назарларга қарши намойиш ўткизаётган рус антифашитсларини қўлга олмоқда.

XS
SM
MD
LG