Линклар

Қозоғистон ва Хитой кўп миллиардлик ҳамкорлик битими имзолади


Қозоғистон бош вазири Карим Масимов

Қозоғистон бош вазири Карим Масимов

Пекинга сафар қилган Қозоғистон бош вазири Хитой билан қиймати 23.6 миллиард долларга тенг битим имзолади.

Битим 27 март куни Карим Масимовнинг хитойлик ҳамкасби Ли Кэцян билан учрашуви чоғида имзоланди.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик битими пўлат, рангли металлар, нефтни қайта ишлаш, гидроэнергетика ва автомобил ишлаб чиқариш соҳаларини қамраб олади.

Масимов шунингдек Хитой президенти Си Жинпинг билан учрашди..

Си Жинпинг икки мамлакат ўртасида тобора кучайиб бораётган алоқаларни юқори баҳолади.

Янги битимнинг имзоланишини “яхши бошланиш”, дея таърифлаган Масимов мамлакати Хитой билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини айтди.

Хитой Марказий Осиё мамлакатларининг етакчи савдо шеригига айланиб бўлган.

Қозоғистон ҳозирда Хитойга табиий газ, ёқилғи ва уран экспорт қилади.

XS
SM
MD
LG