Линклар

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчи Теҳрон ядровий дастури бўйича ой охирига белгиланган музокараларда Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати сиёсий бир битимга келишига “90 фоиз ишонч бор”лигини билдирди.

Ароқчи 29 март куни принципиал келишувга эришиш учун 50 фоиздан ортиқ эҳтимол борлигини ҳам қўшимча қилди.

Эрон ва жаҳоннинг олти қудратли давлати вакиллари Теҳронга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилиш эвазига унинг ядровий дастури бўйича келишувга эришиш учун 26 мартдан буён Швейцариянинг Лозанна шаҳрида музокара ўтказаяптилар.

Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, бу июнь ойида Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида доимий битим имзоланишига йўл очади.

Эрон ўз ядровий дастури фақат тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилади. Бироқ Ғарб давлатларида Теҳрон бу дастурдан ядро қуроли ишлаб чиқиш учун восита ўлароқ фойдаланиши мумкин, деган хавотир бор.

XS
SM
MD
LG