Линклар

Афғонистон суди журналистларга ҳамла қилган полиция ходимини 20 йилга ҳукм этди


Афғон полиция кучлари

Афғон полиция кучлари

Афғонистон Олий суди Associated Press ходимларини ўлдириш ва ярадор этишда айбдор деб топилган собиқ полиция зобитига 20 йиллик қамоқ жазосини тайинлади.

Дастлабки суд 2014 йил июлида Нақибулло исмли собиқ полициячини ўлим жазосига ҳукм этганди.

Афғонистон Олий суди шу ҳафта дастлабки суд қарорига қарши киритилган шикоят аризасини қондириб, ўлим жазосини 20 йиллик қамоқ жазосига ўзгартирди.

Афғонистонда 20 йиллик қамоқ ҳаддиаксар жазо ҳисобланади.

Ўтган йил 4 апрелда Нақибулло Афғонистон жануби-шарқидаги Хост вилоятида президен сайловини ёритаётган суратчи Анна Нидрингхаус ва мухбир Кэти Нэннонга қарата огоҳлантиришсиз ўч очганди.

Германия фуқароси Нидрингхаус жойида ҳалок бўлган, канадалик журналист Гэннон эса оғир жароҳат олганди.

XS
SM
MD
LG