Линклар

logo-print

“Исломий Давлат” гуруҳи Исломни “қабул қилган” оссурий видеоси билан мақтанди


Iran -- Some 200 Iranian Assyrian Christians take part in a protest in front of the United Nations office in Tehran, March 12, 2015

Iran -- Some 200 Iranian Assyrian Christians take part in a protest in front of the United Nations office in Tehran, March 12, 2015

Жоанна Парашчук

“Исломий Давлат” гуруҳи оссурий насроний киши Ислом динини ўз хоҳиши билан қабул қилгани иддао қилган видеони тақратди.

23 март куни жангари гуруҳ тарқатган “Зулматдан ёруғликка” деб номланувчи видеода бир жангари ва оссурий деб иддао қилинган эркак тасвирга туширилган. “Исломий Давлат” оссурий деб иддао қилаётган эркакка жангари “Абу Умар” деб мурожаат қилади.

Оссурий киши энди мусулмон эканини айтиб, оила аъзоларини ҳамда барча оссурийларни насронийликдан воз кечиб, Исломни қабул қилишга чақиради.

“Исломий Давлат” жангариси “Абу Умар” Ислом динини ўз ихтиёри билан қабул қилганини айтади. Аммо оссурий киши бундай қилишга мажбурланган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Видеодаги оссурий эркак “Исломий Давлат” гуруҳи февраль ойида Суриянинг Ҳасака вилоятида қўлга олган 200 дан ошиқ насронийнинг бири эканлиги айтилмоқда.

Фаолларга кўра, жангари гуруҳ февралдаги ҳужум давомида 220 оссурийни қўлга олган, қолган оссурийлар қочишга мажбур бўлган. Натижада бутун бошли қишлоқлар ҳувуллаб қолган.

“Исломий Давлат” 1 март куни 16 эркак ва бир аёлни озод қилди. Аммо ҳали ҳам асирликда қолаётган 200 оссурий тақдири хавотир уйғотмоқда.

“Исломий Давлат” гуруҳи Ироқ ва Сурияда кичик миллат ва дин вакилларига ҳужум қилиб, уларни ўлим таҳдиди остида Ислом динини қабул қилишга, қочишга, ўлпон тўлашга мажбурлаб келади.

Ироқлик язидийлар “Исломий Давлат” жангарилари уларни ўлим таҳдиди билан Исломни қабул қилишга мажбурлаганини гапириб беришган.

“Исломий Давлат” жангарилари қўлида олти ой асир бўлган 60 ёшли ногирон Таоло Расу Озодликнинг Ироқдаги мухбири билан суҳбатда жангарилар унинг бошига қурол тираб Ислом динини қабул қилишга мажбурлашганини ҳикоя қилиб берган эди.

Human Rights Watch ташкилоти “Исломий Давлат” гуруҳи асир олинган язидий болаларни Исломни қабул қилишга мажбурлаганини ҳужжатлаштирган.

БМТ “Исломий Давлат” жангариларининг язидий халқига қилган ҳужумлари давомида геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари содир этилган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Оссурий фаоллар жангариларнинг насронийларга қилган ҳужумларини геноцид сифатида баҳолашмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG