Линклар

Озодликка келаëтган хабарларга кўра¸ айрим сайлов участкаларида ўзбекистонликлар эрталабдан навбат кутиб¸ президентга овоз беришган. Ҳам халқаро кузатувчилар¸ ҳам оддий халқ мамлакатни 25 йилдан бери бошқариб келаëтган Ислом Каримов номзодининг конституцияга зид тарзда яна қўйилгани ва сайловда ким “ғолиб” бўлиши олдиндан аниқлигини билиб турганига қарамай¸ бундай фаолликни нима билан изоҳлаш мумкин?

OzodNazar саҳифасининг бугунги меҳмони Ўзбекистон Демократик ташаббуслар маркази етакчиси Искандар Худойберганов¸ 29 март куни ўзбекистонликларга ҳақиқий танлов имкони берилмагани ҳеч кимга сир эмаслигини айтади.

Фаолга кўра¸ айни пайтда ўзбекистонликлар ўзларига берилган бир неча ëмон имкондан нисбатан яхшироқ деб билганларини танлаган:

- Мустақилликдан бери Россия оммавий ахборот воситалари таъсир доирасидан озод бўла олмаган Ўзбекистон аҳолиси шуурида халққа демократия ва эркинлик берилса¸ Украинадаги каби тўполон ва уруш чиқади¸ деган носоғлом бир хулоса чуқур ўринлашган.

Боз устига¸ Россия матбуотининг Америка ва Ғарб демократия баҳонаси билан можаро қўзғайди¸ деб тинимсиз жазавага тушиши ўзбекистонликларга ҳам юққан.

Шу боис кўпчилик ўзбекистонлик учун Каримов ëмон бўлса-да¸ тинчлик кафолатчиси ва на эркин матбуот¸ на сиëсий мухолифат ва на ҳақиқий сиëсий ҳаëтдан хабари бор ўзбекистонликлар¸ Каримов тимсолига айланган тинчликка овоз берди¸ дейди Искандан Худойберганов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG