Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:19

МСК сайловчиларнинг 91,01 фоизи қатнашганини иддао қилди


Амалдаги президент Ислом Каримов учун бу тўртинчи сайловдир.
Амалдаги президент Ислом Каримов учун бу тўртинчи сайловдир.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг иддао қилишича, 29 март кунги президент сайловида рўйхатга олинган сайловчиларнинг 91,01 фоизи қатнашган. МСК раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов дастлабки натижалар 30 март куни тушдан кейин эълон қилинишини билдирди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, 29 март кунги президент сайловида рўйхатга олинган сайловчиларнинг 91,01 фоизи қатнашган. МСК раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов иддаосига кўра, 20 миллион 800 минг сайловчидан 18 миллион 928 минг нафари овоз берган.

Тошкент вақти билан соат 22.00да ўтказилган брифингда МСК раиси президент сайловининг дастлабки натижалари 30 март куни Тошкент вақти билан соан 16.00да эълон қилинади.

Сайлов комиссияси 29 март куни ўтказган бир нечта брифингда овоз бериш жараёнида қонунбузарликлар кузатилмаганини бот-бот такрорлашди.

Лекин Озодлик мамлакатнинг турли вилоятларидан олган маълумотга кўра, бир хўжаликдан бир одам оила аъзолари учун овоз берган ҳоллари жуда кўп бўлган. Баъзи ҳолларда эса, бир одам нафақат қариндошлари балки қўшнилари учун ҳам сайлов бюллетенларини қутиларга ташлаган.

Шунингдек, Ўзбекистондан ташқарида юрган миллионлаб муҳожирлар учун ҳам қариндошлари овоз бергани кузатилгани тўғрисида Озодликка кўплаб хабарлар келди.

Ўзбекистон президент сайловида тўрт номзод – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ислом Каримов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Акмал Саидов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаров иштирок этмоқда.

Президентлик пойгасида ғалаба қилиши кутилаётган амалдаги президент Каримов учун бу тўртинчи сайловдир.

XS
SM
MD
LG