Линклар

Саудия ташқи ишлар вазири Россия президентини мунофиқликда айблади


Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал.

Саудия Арабистони Москванинг Суриядаги фуқаролар урушидаги роли туфайли Россия президенти Владимир Путинни иккиюзламачиликда айблади.

Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида ўтказилмиш Араб давлатлари лигаси саммитида сўзга чиққан Саудия ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал форумда Путиннинг мактуби ўқиб эшиттирилганидан кейин ана шундай баёнот берди. Reuters агентлигининг хабар қилишича, саудиялик вазир: “Путин Сурия президенти Башар Ассад режимини дастаклаш орқали минтақадаги беқарорликка ҳисса қўшгани ҳолда Яқин Шарқ мамлакатларини қўллаб-қувватлашини айтмаса ҳам бўлаверади”, деган.

“У Яқин Шарқ минтақасидаги муаммолар ҳақида худди Россия бу муаммоларнинг газак олишига ёрдам бермаётганидай гапирибди”, дея билдирди шаҳзода Сауд ал-Файсал.

Путиннинг форум иштирокчиларига йўллаган мактубида, жумладан, Москва араб давлатларида яшовчи халқларнинг тинч йўллар билан, ташқи кучлар иштирокисиз фаровонликка эришиш ва улар олдида турган муаммоларни ҳал қилиш уринишларини қўллаб-қувватлаши айтилган.

XS
SM
MD
LG