Линклар

logo-print

Керри ва Лавров Теҳрон ядровий дастурига оид музокараларни муҳокама қилди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў).

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў).

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг бориши ва Яқин Шарқдаги “муҳим минтақавий ва халқаро масалалар”ни муҳокама қилиш учун Швейцариянинг Лозанна шаҳрида учрашдилар. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилади.

29 март оқшомида бўлиб ўтган икки дипломат учрашуви Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон тамсилчилари билан музокаралар суръати жадаллашган бир пайтга тўғри келди.

Эрон ва жаҳоннинг олти қудратли давлати вакиллари Теҳронга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилиш эвазига унинг ядровий дастури бўйича келишувга эришиш учун 31 мартгача бир битимга келишлари керак. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, бу июнь ойида улар ўртасида доимий битим имзоланишига йўл очади.

Етти давлат дипломатларининг музокаралари бугун ҳам давом этиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Теҳрон центрафугалар миқдорини қисқартириш ва уранни бойитиш учун хорижга жўнатишга рози бўлган. Айни пайтда музокарачилар айрим масалалар юзасидан ҳали ҳам муштарак қарорга келолмаганлари айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG