Линклар

БМТ бош котиби Бан Ки Мун 30 март куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий ва бошқа юқори лавозимли мулозимлар билан музокара ўтказиш учун Бағдодга етиб борди.

Бан Ки Мун вакили Твиттерда БМТ бош котиби қийин замонларда Ироқ халқи ва ҳукуматига ўз ташкилоти қўлловини етказиш учун кетганини билдирди.

Reuters агентлиги исми келтирилмаган мулозим сўзларига таянган ҳолда ёзишича, Бан Ки Мун мамлакатдаги сиёсат ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун Ироқ лидерлари билан учрашади.

Ироқда ҳукумат кучлари ўтган йили мамлакат шимоли ва ғарбида катта ҳудудни эгаллаб олган “Исломий давлат” гуруҳи жангариларига қарши кураш олиб бормоқда. Уларга АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари ҳаво зарбалари билан дастак бермоқда.

Собиқ диктатор Саддам Ҳусайннинг туғилган шаҳри бўлмиш Тикрит сўнгги бир неча ҳафта ичида ҳукумат кучларининг ИД гуруҳига қарши асосий жанг йўналишларидан бири бўлди.

Бағдодга келиш олдидан БМТ бош котиби Мисрда бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси саммитида иштирок этди.

XS
SM
MD
LG