Линклар

5+1 ва Эрон вазирлари келишувга эришиш муҳлати тугаши арафасида "тиғиз" музокара қилмоқда


АҚШ Британия, Германия,Россия, Франция ва Хитой билан Эрон вазирлари ўртасида ўтган йилнинг ноябридан бери илк бор учрашди.

АҚШ Британия, Германия,Россия, Франция ва Хитой билан Эрон вазирлари ўртасида ўтган йилнинг ноябридан бери илк бор учрашди.

Олти қудратли давлат ва Эрон ўртасидаги музокараларда иштирок этаётган ғарб дипломатларидан бири 31 мартга белгиланган муҳлат ичида бунга оид келишувга эришилиши мавҳум қолмоқда, дея билдирди. Шахси сир қолишини сўраган дипмломат 5+1 гуруҳи ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Теҳрон ядровий дастурини халқаро санкциялар юмшатилиши эвазига қисқартиришга доир келишув масаласини 30 март куни муҳокама қилиши ортидан гапирди.

31 март куни тугайдиган муҳлат арафасидаги йиғин АҚШ Британия, Германия,Россия, Франция ва Хитой билан Эрон вазирлари ўртасида ўтган йилнинг ноябридан бери илк учрашув бўлди.

Россия бош музокарачиси, ташқи ишлар вазири муовини Сергей Рябков Швейцарянинг Лозанна шаҳрида ўтаётган музокаралар “жуда тиғиздир”, дея таъкидлади. Унинг айтишича, “некбинликка асос бўлувчи энг муҳим нарса вазирларнинг жорий сўзлашув доирасида натижаларга эришиш ниятидир”.

Британия Ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд 30 март кунги музокаралар арафасида ҳамкасблари билан “келишувга эриша олишига ишониши” ва “бу Эроннинг атом бомбасини қўлга киритишига имкон қолдирмайдиган келишув бўлиши керак”лигини таъкидлади.

Матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, келишувда Эрон нечта центрифугани ишлата олиши ҳамда бойитилган уранни Эрондан олиб чиқиш масаласи музкаралар марказида қолмоқда. Центрифугалар сонининг чекланиши ва бойитилган ураннинг мамлакатдан олиб чиқилиши Эроннинг қурол учун ишлатиладиган масаллиқни ишлаб чиқишини қийинлаштиради. Теҳрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG