Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастурига доир битим имзоланиши учун белгиланган муҳлат бугун тугайди


5+1, Европа Иттифоқи ва Эрон вакиллари 31 март куни сўзлашувларнинг якуний даврасини бошлади.

5+1, Европа Иттифоқи ва Эрон вакиллари 31 март куни сўзлашувларнинг якуний даврасини бошлади.

Бугун Теҳрон ядровий дастурини халқаро санкциялар юмшатилиши эвазига қисқартириш тўғрисидаги дастлабки келишувга эришиш учун ажратилган муҳлат тугайди. Дунёнинг олти қудратли давлати ва Эрон вакиллари якуний сўзлашувларни бошлади.

31 март куни дастлабки келишувга эришилса, Эрон билан ғарб давлатлари ўртасида 12 йилдан бери давом этаётган зиддиятнинг бартараф этилиши учун йўл очилади ва жорий йил 30 июнига қадар бу борада якуний битимни имзолашга доир музокаралар бошланади.

31 март куни эрталаб АҚШ, Британия, Германия, Франция ва Хитой ташқи ишлар вазирлари учрашди. Шундан кейин дипломатлар Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашувни бошлашди.

Кеча Москвага қайтиб кетган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учрашувда иштирок этмади. Лекин 31 март куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрига қайтаётганини эълон қилди. Лавров битимга эришиш "истиқболлари ёмон эмас -- ҳатто яхши, деб айтган бўлардим", дея қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG