Линклар

"Исломий давлат" Суриядаги қишлоқда камида 30 тинч фуқарони ўлдирди


Суриядаги урушни кузатаётган ташкилотга кўра, “Исломий давлат” гуруҳи бир қишлоққа ҳужум уюштириб, у ерда камида 30 тинч фуқарони қатлиом қилган.

Қароргоҳи Британияда жойлашган Суриядаги инсон ҳуқуқлари обсерваторияси 31 март куни баёнот эълон қилиб, ИД жангарилари Сурия марказидаги Мабужа қишлоғини ишғол қилганини билдирди. Обсерватория директори Рами Абдул Раҳмоннинг айтишича, кейин ИД жангарилари ишғол этилган қишлоқда “камида 30 одам, жумладан аёллар ва болаларни ёқиш, бошини танасидан жудо қилиш ва отиш орқали қатл қилган”.

Абдул Раҳмон қатл этилганлар орасида шиа мазҳабининг алавий ва исмоилий оқимлари ҳамда сунни мазҳабига мансуб мусулмонлар бўлганини билдирди.

Сурия давлат телеканали ҳукумат қўшинлари “террорчи ҳужумини тўхтатгани” ҳақида хабар қилди, лекин талафотлар ҳақида индамади.

Мабужа Ҳомс ва Алеппо вилоятларини бирлаштирувчи стратегик йўлда жойлашган.

XS
SM
MD
LG