Линклар

logo-print

Царнаевнинг ўзбек таниши Хайрулложон Матанов ўз айбини тан олди


Хайрулложон Матанов.

Хайрулложон Матанов.

Бостон портлашларини уюштирганликда айбланиб суд қилинаётган Жоҳар Царнаевнинг таниши, қирғизистонлик 24 ёшли этник ўзбек Хайрулложон Матанов АҚШ Федерал тергов бюроси ишига халақит беришга уринганини тан олди.

Матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, АҚШга 2010 йилда келиб, сиёсий бошпана олган Матанов ўтган ҳафтадаги суд маҳкамасида ўз айбини бўйнига олган.

У ўтган йилнинг май ойида ҳибсга олинган эди. У Бостон портлашларини уюштирганликда айбланаётган ака-ука Царнаевларнинг дўсти сифатида терговга тўсқинлик қилиб, Царнаевларнинг компьютеридан файлларни ўчириб юборганликда айбланмоқда.

Терговга тўсқинлик қилганликда айбланиб, Қирғизистон фуқаросидан ташқари яна уч киши, жумладан, икки қозоғистонлик ҳам ҳибс қилинган эди.

2013 йилнинг 15 апрелида Бостон марафони пайтида содир этилган портлашларда 3 одам ҳалок бўлган ва 250 одам жароҳатланган эди.
Портлашларни амалга оширганликда айбланган Темурлан Царнаев қўлга олиш жараёнида отиб ўлдирилган. Унинг укаси, 21 ёшли Жоҳар Царнаев қўлга олинган ва ҳозирда унинг устидан суд давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG