Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Токиода ўтган ўртоқлик учрашувида Японияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

31 март куни ўтган учрашувда мезбонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Япония терма жамоаси голлари Тошихиро Аояма (7), Оказаки (54), Шибасаки (79), Такаши Усами (83) ва Каваматалар (90) тарафидан киритилди.

Ўзбекистонликларнинг 81-дақиқада киритилган ягона голига "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев муаллифлик қилди.

Терма жамоалар шу кунга қадар жами 9 бор ўзаро мусобақалашган эди. Ўзбекистон терма жамоаси шу ўйинлардан фақат биттасида ғалаба қозониб, уч бор дуранг ўйнаган. Қолган беш ўйинда японияликлaрнинг қўли баланд келган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон термасининг асосий ўйинчиларидан ҳисобланган Сервер Жепаров, Виталий Денисов ва Одил Аҳмедовлар бугунги ўртоқлик учрашувида иштирок этишмади.

Бундан бир неча кун аввал, 27 мартда Миржалол Қосимов шогирдлариниг Жанубий Корея терма жамоаси билан ўтган ўртоқлик учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланган эди.

XS
SM
MD
LG