Линклар

Олмаота суди Қозоғистонни Россияга қўшишни тарғиб қилган рус аёлини айбдор, деб топди


Қозоғистон суди этник рус аёлни қозоқларни таҳқирлаш ва Қозоғистонни Россияга қўшишга чақириш орқали этник адоват қўзғаганликда айбдор, деб топди.

31 март кунги ҳукм Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари ортидан Қозоғистон хавфсизлиги борасида хавотирлар боис жамоатчилик назоратига тушган суд ишига нуқта қўйди.

Олмаота суди ҳукми билан Қозоғистон фуқароси Татьяна Шевцова-Валовага тўрт йиллик шартли жазо берилди. Аёл ҳукм шартларини бузадиган бўлса, қамоққа олиниши мумкин.

Терговчиларга кўра, Шевцова-Валова Facebook саҳифасида қозоқларни рус тилидаги ҳақоратли “чурки” сўзи билан атаган. Бундан ташқари у Қозоғистон Россиянинг бир қисми бўлиши керак, деган фикрларни билдирган. Шевцова-Валова ўз айбини тан олмади.

XS
SM
MD
LG