Линклар

logo-print

Истанбулда экстремист гуруҳ шаҳар прокурорини гаровга олди


Қуролланган гуруҳ прокурор Маҳмат Салим Кираз бошига тўппонча ўқталгани тасвирланган расмни эълон қилди.

Қуролланган гуруҳ прокурор Маҳмат Салим Кираз бошига тўппонча ўқталгани тасвирланган расмни эълон қилди.

Туркиянинг ультраўнгчи Халқ озодлиги инқилоб-жабҳаси гуруҳи 31 март куни Истанбул шаҳар бош прокурорини гаровга олиб, уни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

Қуролланган гуруҳ прокурор Маҳмат Салим Киразни асир олиши ортидан суд биноси олдига махсус кучлар ташланди.

Кираз 2013 йилдаги аксилҳукумат намойишлари пайтида полиция томонидан отилган газ шашкаси бошига тегиши оқибатида ҳалок бўлган 15 яшар Беркин Элван ишини кўриб чиқаётган эди.

Халқ озодлиги инқилоб-жабҳаси гуруҳи Киразнинг бошига тўппонча ўқтилиб тургани тасвирланган расмни эълон қилиб, агар ўз талаблари бажарилмаса уни ўлдириш билан таҳдид қилди.

Гуруҳ Элваннинг ўлимида айбдор, деб билувчи полициячини жавобгарликка тортиш ва Элванни қўллаб-қувватлаб ўтказилган намойиш иштирокичларига қўйилган айбловларни олиб ташлашни талаб қилишди.

Халқ озодлиги инқилоб-жабҳаси гуруҳи 2013 йилда АҚШ элчихонасига қилинган худкуш ҳужуми ортида тургани айтилади.

АҚШ, Европа Иттифоқи ва Туркия ҳукуматлари бу гуруҳни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

XS
SM
MD
LG