Линклар

BahsOnline: Cанъаткорнинг либосини давлат назорат қилиши керакми?

  • Садриддин Ашур

Лола Йўлдошева билан Райҳон дуэт айтмоқда

Лола Йўлдошева билан Райҳон дуэт айтмоқда

Баҳс Онлайннинг навбатдаги сонида ўзбек санъаткорларининг саҳнада кийиниши, ўзини тутиши, одоби каби масалалар мунозара қилинди.

Ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошеванинг "миллий менталитетга зид" либосда шу йилнинг 24 февралида Тошкентда бўлиб ўтган концертдаги чиқиши ижтимоий тармоқларда анча баҳс бўлди.

Хонанданинг бу концертидан сўнг, Ўзбекистондаги уч ташкилот - республика Хотин - қизлар қўмитаси¸ Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази ва "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси тарафидан ëзилиб¸ вилоятлардаги маданият масканларига юборилган ҳужжатда саҳнага чиқаëтган қўшиқчи аëлларнинг очиқ-сочиқ кийинишига йўл қўймаслик талаб қилинди.

Лола Йўлдошеванинг ўзи эса “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига чақиртирилиб, унинг ярим-яланғоч саҳнага чиқиши миллий менталитетга зид эканлиги тушунтирилган.

Лоланинг кийиниши ўзбек менталитетига хос эмаслиги ҳақида “Ўзбекнаво”га шикоят ёзган ўзбекистонликлар бундай кийимлар ёшлар тарбиясини бузиши, миллий қадриятлар ва саҳна маданиятини поймол қилишини таъкидлайдилар.

Бу фикрни таниқли санъаткорлар ҳам қўллаб қувватлайди.

Аммо, бир гуруҳ зиёлилар фикрича, санъат ва маданият давлат томонидан назорат қилинмаслиги, хонанда ва раққосаларнинг қандай кийиниши белгилаб берилмаслиги керак.

Лоланинг либосини тиккан тошкентлик таниқли дизайнер Зулфия Султон Озодлик билан суҳбатда “бу либос қўшиқ руҳидан келиб чиққан ҳолда¸ саҳнавий образга уйғун ҳолатда яратилган. Мен бу ҳолатда ҳеч қандай ортиқчаликни кўрмайман ва танқидларни ўринсиз деб биламан," деган эди.

Хўш, ўзбек хонандаларининг саҳнада қандай кийиниши юзасидан кучли назорат ўрнатиш керакми?

Санъаткорга қўшиқ руҳиятига қараб кийим танлаш имконияти берилиши керакми?

Баҳсни қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG