Линклар

logo-print

Қувайтда 31 март куни ўтган донор давлатлар анжуманида Сурияга 3 миллиард 800 миллион доллар иқтисодий ёрдам кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун анжуманда сўзлаган нутқида Сурияга иқтисодий ёрдам кўрсатиш тўғрисида берилган ваъдаларни ижобий баҳолади. У ўз сўзида Суриядаги вазиятни “Замонамиздаги энг оғир гуманитар инқироз”, деб атади.

Президент Башар Ассад ва унинг мухолифлари ўртасида тўрт йилдан бери давом этаётган урушда 200 минг суриялик ҳалок бўлган, 11 миллион суриялик эса қочқинга айланган.

Сурияга кўмак кўрсатиш юзасидан бундан аввал ҳам икки марта анжуман ўтказилган ва ўшанда донор давлатлар мазкур мамлакатга қарийиб тўрт миллиард доллар ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди.

XS
SM
MD
LG