Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури юзасидан музокаралар муддати бир кунга узайтирилди


Эрон бўйича Лозаннада ўтаётган музокаралар пайтида олинган сурат.

Эрон бўйича Лозаннада ўтаётган музокаралар пайтида олинган сурат.

Дунёнинг олти қудратли давлати ва Эрон ташқи ишлар вазирлари 1 апрель куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида музокараларни давом эттирди. Халқаро санкциялар юмшатилиши эвазига Теҳорн ядровий дастурини қисқартиришига доир битимга эришиш учун ажратилган муҳлат 31 март куни тугаган эди. Лекин дипломатлар музокаралар муддатини бир кунга узайтирди.

Бугунги музокараларда имзоланишига умид қилинаётган дастлабки битим Эрон билан Ғарб давлатлари ўртасида 12 йиллик зиддиятнинг бартараф этилишига йўл очиб беради. Агар дастлабки битим имзоланса, жорий йил 30 июнига қадар якуний битимга эришиш борасида музокаралар бошланади.

Ғарб давлатлари ва Исроил Эрон ўз ядровий дастури ёрдамида яширин тарзда атом қуролини қўлга киритишга уринмоқда, деган хавотирларни билдириб келади. Теҳрон бу хавотирлар асоссиз эканини айтади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф 1 апрель куни икки томонлама музокара ўтказди. Музокара қатнашчилари битимга доир баёнот эълон қилинишидан олдин баъзи масалалар бўйича келишиб олиш керак демоқда.

Эроннинг ядровий масала бўйича бош музокарачиси Аббо Арағчи ечилмаган "муаммолар" сақланиб қолмоқда, дея билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров томонлар "масаланинг якуний ечимига доир асосий жиҳатлар бўйича умумиятла келишиб олди", дея баён қилди.

XS
SM
MD
LG