Линклар

Европа Иттифоқи Ўзбекистонни ЕХҲТнинг сайлов борасида берган тавсияларини тўлиқ бажаришга чақирди. Бу ҳақда 1 апрель куни “Новости” агентлиги хабар берди.

"Биз ЕХҲТнинг Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси чекланган миссиясининг дастлабки топилмалари ва хулосалари, жумладан, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ олдидаги мажбуриятларига ва қонунчилик меъёрларига зид равишда ўтказилган сайлов жараёнининг айрим аспектларини эътибор учун қабул қилдик”, дейилади Европа Иттифоқи эълон қилган коммюникеда.

Баёнотда айтилишича, “Ўзбекистон Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг аввалги тавсияларини фақат қисман бажаргани афсусланарлидир. Европа Иттифоқи яна бир бор Ўзбекистонни мазкур тавсияларни тўлиқ бажаришга чақиради”.

Аввалроқ Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги президент сайлови “қонун устуворлигига” зид равишда ўтказилган, деган хулосага келгани хабар қилинган эди.

29 мaрт куни Ўзбекистонда бўлиб ўтгaн президент сaйловининг дaстлaбки нaтижaлaригa кўрa, президент Ислом Каримов 90,39 фоиз овоз билан ғалаба қилган.

Кaримовнинг сайловлардаги рaқиблaри Акмал Саидов 3,08 фоиз, Ҳотамжон Кетмонов 2,92 фоиз, Наримон Умаров эса 2,05 фоиз овоз тўплаган.

Ўзбекистонни 1989 йилдан бери бошқариб келаётган Ислом Каримов учун бу тўртинчи президент сайловидир.

XS
SM
MD
LG