Линклар

logo-print

Amnesty International ташкилоти 2014 йилда турли мамлакатларда ўлим ҳукми чиқарилиши ҳолатлари кескин кўпайганини айтмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳукуматлар жиноят, террорчиликка қарши кураш ва ички беқарорликни бартараф қилиш учун олий жазони қўллаши “бузуқ чора”дир, дея хулоса қилди 1 апрель куни эълон қилинган ҳисоботда.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилот ҳисоботига кўра, 2014 йилда 55 мамлакатда камида 2466 киши устидан ўлимга ҳукм ўқилган. Бу эса 2013 йилда 57 мамлакатда олий жазога маҳкум қилинганлар сонидан 25 фоизга кўпроқдир.

Лекин, дейилади Amnesty International эълон қилган Ўлим ҳукм 2014, деб номланувчи ҳисоботда, ижро қилинган ўлим ҳукмлар сони 22 фоизга қисқарган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамалакатларида ижро этилган ўлим ҳукмларининг 90 фоизи Эрон, Саудия Арабистони ва Ироқ ҳиссасига тўғри келишини айтмоқда.

Ташкилотга кўра, Европа ва собиқ совет давлатлари орасида ўлим ҳукмини бекор қилмаган ёки унга моратори жорий этмаган ягона мамлакат ҳисобланган Беларусда 2014 йилда камида 3 кишини қатл қилган.

Ўзбекистон 2008 йилда ўлим ҳукмига мораторий эълон қилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG