Линклар

logo-print

АҚШ Марказий Осиёни ўз ташқи сиёсати муҳим минтақа деб эълон қилди


АҚШ Давлат котиби муовини Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Марказий Осиё минтақасида “эркин матбуот ва очиқроқ сиёсий тизимларни тарғиб қилишда давом этади”, дея баён қилди.

31 март куниВашинтонда Брукингс Институти тадқиқотлар маракзида АҚШнинг Марказий Осиё бўйича стратегиясига бағишланган муҳокамаларда Блинкен Россия, Хитой, Афғонистон ва Эрон ўртасида жойлашган бу минтақа давлатлари Вашингтон ташқи сиёсатида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.

Қўшма Штатлар, деди давлат департаменти мулозими, минтақа ҳукуматларидан “ўз сиёсий қарашлари ёки диний эътиқодини тинч йўллар билан изҳор қилгани учун қамоққа ташланганларни озодликка чиқаришни талаб этишда давом этади”.

Бу “Истанбул билан Шанхай ўртасида иқтисодий кўприк ролини ўйнаши ва бизнесимиз, технологияларимиз ва инновацияларимиз илдиз отишига имкон яратиши мумкин бўлган... улкан потенциалга эга минтақа”га оид стратегиянинг бир қисмидир, деди Блинкеин.

Унинг айтишича, АҚШнинг бу минтақага ёндашуви Марказий Осиё мамлакатлари террорчилик ва зўравон экстремизмга қарши глобал курашга қўшаётган ҳисса Қўшма Штатлар хавфсизлигини оширади, деган ғояга асосланган.

XS
SM
MD
LG