Линклар

logo-print

Россияда Украина президенти Петро Порошенкога тегишли шоколад фабрикасида рейд уюштирилди.

Расмийларга кўра, рейд солиқ фирибгарлигига оид иш доирасида амалга оширилган.

1 апрель куни юзини маскалар билан тўсган полициячилар Липецк шаҳридаги Рошен фабрикаси биносини қуршовга олиб, бинога киришни тўсиб қўйишган эди.

Тергов қўмитаси матбуот котиби Владимир Маркин фабрика ичида 180 миллион рубллик солиқ фирибгарлигига оид иш бўйича тинтув ўтказилганини маълум қилди.

Рошен фабрикаси баёнот чиқариб, унда "солиқ текширувлари номабқул ва қонунга зид" эканини билдирди.

Кремлнинг Қрим яриморолини аннексия қилиши ва Украина шарқидаги айирмачиларни дастаклаши ортидан Москва ва Киев ўртасидаги алоқалар кескин таранглашган.

Президент Порошенко ўтган ойда Россия ҳукуматини Липецкдаги шоколад фабрикасини сотиш режасига аралашаётганликда айблаган эди.

XS
SM
MD
LG