Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:50

"Кексаларни эъзозлаш" йилида кексаларни кўчага ҳайдашмоқда


Қашқадарë вилоятидан мактуб ëзган муштарий Шаҳрисабзда "ободонлаштириш" иддаоси билан қилинаëтган қонунбузарликлардан шикоят қилади. Унга кўра¸ бир гуруҳ амалдорлар "Кексаларни эъзозлаш йили"да айнан кексаларни асоссиз равишда бошпанасиз қолдирмоқда.

"Салом Озодлик радиоси. Мен Қашқадарë вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яшайман.

Озодлик радиосига ëзишга мени мажбур қилган нарса - бизнинг Шаҳрисабз шаҳримизда улкан қурилиш ишлари кетмоқда. Бу яхши албатта¸ аммо шаҳримиз ҳокими¸ прокурори ҳамда шаҳар бош милиция нозири президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов "халққа муроса қилинг¸ зулм қилманг¸ куч ишлатманг" десалар ҳам бу кишилар ўзбошимчалик билан халқни қўрқитиб уйларни бузиб ташлаяпти.

Ҳозир навбат Ўрда маҳалла Ўрда кўчасига келди. Бу уч зўравон Ўрда кўчасини қўрқитиб тезроқ уйларни бўшатиб қўйишларини¸ акс ҳолда бульдозер тракторини ишга солиб ўзлари бузиб ташлашларини таъкидлашаябди.

Фуқаролар ҳали бузилишга келган уй-жойлари учун бир сўм ҳам олганлари йўқ. Бу ҳам етмагандек кўпчиликни шаҳар қалъаси устига уй солиб қонунни бузганликда айблаб¸ арбитраж судига топширишди¸ гарчи уй эгаларининг қонуний кадастр ҳужжатлари бўлса ҳам.

Ўрда кўчасида яшовчиларнинг кўпчилиги пенсионерлардир. Улар энди нима қилишни¸ қаерга боришни¸ кимга арз-дод қилишни билмай бошлари қотган.

Ҳукумат вакиллари эса аëвсиз равишда уларни қақшатаяпти. 65 ëшдан ошган ота ва онахонлар қийин аҳволда қолишган. Ахир моддий ëрдамсиз қуруқ нафақа билан бошпана қуриб бўлмайдику.

Бир томонда ëмғир мавсуми бўлса..."

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг, Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг ëки бизга мактуб йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype, ozodovoz ëки ozodlikonline деб қидиринг.

“OzodMaktub” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси бўлиб, бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG