Линклар

БМТ эълон қилган янги ҳисоботга кўра¸ Сурия ва Ироқдаги “Исломий давлат” ва Ал-Қоида каби террор гуруҳлари сафида жанг қилаëтган хорижликлар сони 25 минг нафардан кўпроқдир.

Ўтган йил ўртасидан жорий йил мартига қадар мазкур террор гуруҳлари сафига қўшилган хорижликлар сони 71 фоизга ошган.

Улардан 20 мингдан кўпроғи ҳозирги кунларда Сурия ва Ироқ ҳудудларини ишғол қилган “Исломий давлат” сафида жанг қилмоқда.

БМТ таҳлилчилари фикрича¸ Сурия ва Ироқ экстремистлар учун ўзига хос халқаро мактабга айланган.

90-йилларда айни шу вазифани ўтаган Афғонистонда¸ мамлакат махсус хизматлари ҳисобича¸ айни кунларда 6 мингдан ошиқ хорижлик жангари бор.

Айни пайтда¸ Ливия¸ Яман¸ Покистон ва Сомалида ҳам юзлаб хориж фуқаросининг террор гуруҳлари сафида уруш қилаëтгани айтилади.

Террорчилар сафига қўшилаëтганларнинг 100 дан ошиқ давлат фуқароси экани айтилса-да¸ БМТ таҳлилчиларига кўра¸ уларнинг кўпчилиги Тунис¸ Марокаш¸ Франция ва Россия фуқароларидир.

Хавфсизлик мутахассислари тахминича¸ "Исломий давлат" сафига қўшилган ўзбекистонликлар сони бир неча юздан ошиқ. Мазкур террор гуруҳидаги ўзбек жангарилари иддаосича¸ ўзбекистонлик жиҳодчилар сони 3 мингдан кўпроқни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG