Линклар

Жаҳон бўйлаб ўлимга ҳукм қилинганлар сони кескин ошмоқда


Ўтган йили ўлим жазосини қайта ижро этишга ўтган давлатлар сафига Покистон ҳам қўшилди.

Ўтган йили ўлим жазосини қайта ижро этишга ўтган давлатлар сафига Покистон ҳам қўшилди.

Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Amnesty International баëнотига кўра¸ 2014 йил давомида жаҳон давлатларида ўлим жазоси тайинлаш ҳолатлари кескин кўпайган ва аксар ҳукуматлар жиноятчилик¸ хусусан¸ террорчиликка қарши курашда айнан ўлим жазосини қўллашга ўта бошлаган.

Ташкилот ҳисоботида келтирилишича¸ 2014 йили дунëнинг 55 давлатида 2466 судланувчига олий жазо тайинланган ва бу 2013 йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.

Айни пайтда¸ 2014 йил давомида ўлим жазосини ижро этиш ҳолатлари 22 фоизга камайган.

Amnesty International таъкидича¸ ўтган йили Эрон¸ Саудия Арабистони ва Ироқда қатллар энг кўп қайд этилган¸ айни пайтда Европа ва постсовет ҳудудида ўлим жазосини сақлаб қолаëтган Беларусда ҳам камида уч одам қатл қилинган.

2005 йили Ўзбекистон ўлим жазосига мораторий эълон қилинган давлатлар сафига қўшилди ва шундан бери мамлакатда олий жазонинг ижро этилгани қайд қилинмаган.

XS
SM
MD
LG