Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича¸ Саудия Арабистони ҳарбий ва сиëсий раҳбарлари Ямандан Россия ва бошқа постсовет давлатлари фуқароларини эвакуация қилиш учун келаëтган учқичлар парвозига рухсат берган.

Айтилишича¸ 2 апрель куни пойтахт Санаага Россия икки учқичининг қўнишига рухсат берилган.

1 апрель куни Ямандаги Россия элчихонаси ходимлари ва бошқа Россия фуқароларини эвакуация қилиш учун юборилган учқич Саудия ҳаво кучлари томонидан Яман ҳаво ҳудудига киритилмади.

“Фаоллик билан ўтказилган музокаралар натижасида Қироллик ҳарбий ва сиëсий раҳбарияти гуманитар мақсаддаги Россия рейсларининг ўз вазифасини бажаришига тўсқинлик қилинмаслигини ваъда этдилар”¸ дейилади Россия дипломатлари идораси баëнотида.

Вазирлик шунингдек¸ Ямандаги нафақат Россия¸ балки бошқа постсовет давлатлари фуқароларини эвакуация қилишни айнан Санаадаги Россия элчихонаси мувофиқлаштиаëтганини билдирди.

Яманнинг иккинчи йирик шаҳри Адендаги Россия ва бошқа постсовет фуқароларининг биринчи гуруҳи Россия кемаси орқали Жибутига олиб чиқилган.

“Улар орасида украинлар¸ белорус ва ўзбеклар ҳам бор. Эвакуация пайтида ҳеч кимга талофат етмади”¸ дейиалди Россия Ташқи ишлар вазирлиги баëнотида.

Кескин қуролли тўқнашувлар марказига айланган Адендаги Россия консуллигига қилинган ҳужум ортидан бу шаҳардафи Россия бош консуллиги ўз фаолиятини тўхтатган.

Шиа жанггариларининг Хутий гуруҳи Яман сунний президентини мамлакатдан қочиб кетишга мажбурлаши ортидан Саудия Арабистони етакчилигидаги минтақавий коалиция ҳарбийлари 28 мартдан буëн жангарилар истеҳкомларига қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда.

Яманда йиллардан бери ишлаб келган 3000 га яқин ўзбекистонлик врач ҳам уруш гирбодига тортилган бу мамлакатдан чиқиб кетиш учун айни кунларда Санаадаги Россия элчихонасида қайддан ўтиб¸ эвакуация қилинадиганлар рўйхатига ëзилмоқда.

Санаадаги Россия дипломатининг Озодликка билдиришича¸ 31 март кунги телефон суҳбатида Ислом Каримов Россия президенти Путиндан Ямандаги ўзбекистонликларни эвакуация қилишда ëрдам беришни сўраган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG