Линклар

ОзодМикрофонга мурожаат қилган ўзбекистонлик муштарий Ямандаги онаси тақдиридан хавотир олаётгани ҳақида гапирди.

Муштарийга кўра, икки йиллик шартнома билан Санаадаги шифохонада ишлаётган онасини қутқариш ҳаракатлари кетаяпти:

- Кеча мен Озодлик радиосининг Одноклассникидаги саҳифасида ўқиб қолдим. Кеча онам билан телефонлашдим. Онам "Самолëт келди. Лекин аэропорт портлатилгани учун қўна олмай қайтиб кетди" дедилар.

Озодлик: Онангиз Яманнинг қаерида ҳозир?

- Пойтахт Санаада касалхонада ишлайдилар. Шартнома орқали кетганлар.

Озодлик: Уларни Ямандан қутқариб олиб чиқиш бўйича кимгадир мурожаат қилдингизларми?

- Ямандаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилинган.

Озодлик: Яманда Ўзбекистон элчихонаси йўқку. Биз буни аниқлаштирдик.

- У ерда уларга жавоб берадиган одам бор. Ўша одам мурожаат қилган. Шартнома орқали¸ давлат орқали кетган ҳамма рўйхатга олинган...

Суҳбатни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Озод микрофон” сизга мунтазир!

“Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG